Европада қўрғошиндан олтин яратилди
Тажрибада жами 86 миллиард олтин ядроси ҳосил бўлди.

Европалик олимлар Катта адрон коллайдери ёрдамида қўрғошинни олтинга айлантиришга муваффақ бўлди. Тажрибада қўрғошин ядросидан учта протон чиқариб ташланиб, олтин атомлари ҳосил қилинган. Бу жараён фотоядро реакцияси деб аталади.
Олимлар сониясига 89 минг олтин атоми ҳосил қилган бўлсада, умумий натижа атиги 29 пикограммни ташкил этди — бу миқдор амалий жиҳатдан фойдасиз ва иқтисодий самарасиз ҳисобланади. Тажрибада жами 86 миллиард олтин ядроси ҳосил бўлди, аммо улар жуда тез парчаланиб кетди.
Мазкур ютуқ назарий жиҳатдан муҳим бўлсада, олтинга айлантириш ҳақидаги орзулар ҳали ҳам реал иқтисодий ечим эмас.
Тарихда бундай уринишлар билан алкимёгарлар шуғулланган, жараён "хризопея" деб аталган. XVII асрда Жоҳанн Фриедрич Счвеитзер бундай ўзгариш амалга ошганини даъво қилган, бироқ бу илмий асосга эга деб топилмаган.







