Жаҳон

Британияда кам учрайдиган саратон туфайли аёлнинг айрим органлари олиб ташланди

Заҳарланиш ортидан 13 та органидан айрилган аёл ҳаёт учун курашмоқда.

Британияда кам учрайдиган саратон туфайли аёлнинг айрим органлари олиб ташланди

Британиялик аёлнинг овқатдан заҳарланганидан кейин 13 та органи олиб ташланди.

 

Ребекка Ҳинд корпоратив кечки овқатдан сўнг ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Ҳамкасблари тезда соғайиб кетган бўлсада, Ребекканинг ҳолати ёмонлашишда давом этган. Шифокорлар томонидан ўтказилган текширувлар унинг танасида камёб ва хавфли касаллик – псевдомиксома перитонеи аниқлашган.

 

Бу кам учрайдиган саратон тури қорин бўшлиғида шиллиқ ва ўсимта ҳужайраларининг тўпланишига олиб келади. Касаллик органларга тарқалиб, Ребекка ҳаёти учун икки мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишига сабаб бўлди. Натижада, 13 та орган ва тана қисмлари – жумладан тухумдонлар, бачадон, йўғон ичак ва бошқа муҳим аъзолар олиб ташланган.

 

Ребекка кунига 60 тагача дори қабул қилади ва ҳаётни қўллаб-қувватловчи HIPEC протседурасини (қорин бўшлиғига тўғридан-тўғри иссиқ кимётерапия юбориш) бошдан кечирган. Саккизта кимётерапиядан сўнг ҳам у даволаб бўлмайдиган ташхис билан яшамоқда.

 

Шунга қарамай, 40 ёшли Ребекка курашни давом эттирмоқда: у ҳаёт сифатини оширишга ҳаракат қилмоқда, экстремал машғулотларда қатнашмоқда ва Pseudomyxoma Survivor жамғармаси орқали хабардорликни ошириш учун 90 км велосипед пойгасида иштирок этди.

 

“Мен имкон қадар оддий ҳаёт кечиришга ҳаракат қиламан. Мен парашютдан сакрадим, иссиқ ҳаво шарида учдим, ит чаналарини синаб кўрдим. Ҳаёт ҳали тугамаган”, – дейди у.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Британияда кам учрайдиган саратон туфайли аёлнинг айрим органлари олиб ташланди | Zamon.uz