Жаҳон

Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллионга етди

Уларнинг учдан бир қисми украиналиклар.

Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллионга етди

Германияда қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди. Улардан деярли ҳар учинчи киши — Украина фуқароси. Бу ҳақда Федерал ҳукумат Бундестагдаги чап партия фракцияси маълумот берган.

 

Маълумотларга кўра, 2024 йил давомида Германияда рўйхатдан ўтган қочқинлар сони айнан шунча бўлган. Чап қанот депутати Клара Бунгернинг айтишича, ўтган йили мамлакатга 124 мингга яқин қочқин келган, уларнинг 108 минг нафари украиналиклар бўлган. Умуман олганда, Германияда ҳозир 1,2 миллионга яқин украиналик қочқин мақомида яшамоқда.

 

Германиядаги қочқинларнинг тахминан 710 минг нафари Женева конвенцияси асосида ҳимояда. 43 минг киши эса расман бошпана олиш ҳуқуқига эга деб тан олинган. Шунингдек, 197 минг кишини, жумладан Афғонистондан келган 130 мингга яқин кишини депортация қилиш тақиқланган.

 

Расмий маълумотларга кўра, 200 мингга яқин одам Германияни тарк этиши керак, аммо уларнинг 178 минг нафари ҳозирча вақтинча мамлакатда қолмоқда.

 

Мутахассислар фикрига кўра, Германиянинг қочқинлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарурати ортиб бормоқда, чунки ижтимоий инфратузилма ва қабул марказлари катта босим остида қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллионга етди | Zamon.uz