Жаҳон

Қозоғистонда келинни ўғирлаш маросими фожиа билан якунланди

Автоҳалокат натижасида келин вафот этган.

Қозоғистонда келинни ўғирлаш маросими фожиа билан якунланди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида келинни ўғирлаш маросими вақтида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қиз вафот этди.

 

Ҳодиса BAKAD — катта Олмаота ҳалқа автомобиль йўлида содир бўлган. Маълумотларга кўра, Мерседес-Бенз русумли автомобиль КИА билан тўқнашиб, ағдарилган. Авария натижасида салонда бўлган келин ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

 

Машинада бўлган яна уч киши, жумладан куёв ҳам жароҳатланган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳибсга олинган ва ҳозирда тергов изоляторида сақланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

 

Қозоғистонда сўнгги йилларда келин ўғирлаш анъанасига қарши кураш кучаймоқда. Май ойида парламент депутати Мурат Абенов никоҳга мажбурлаш жиноятини алоҳида модда сифатида белгилаш ва етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этишни таклиф қилган эди. Депутатнинг таъкидлашича, мавжуд қонунчилик барча ҳолатларни тўлиқ қамраб ололмаяпти, кўплаб шикоятлар эса судгача етиб бормайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда келинни ўғирлаш маросими фожиа билан якунланди | Zamon.uz