Туркиянинг миллий ядровий сув ости кемаси дастури бошланди
Унга NÜKDEN номи берилди.

Туркия ўзининг илк миллий ядровий сув ости кемаси лойиҳасини расман йўлга қўйди. Мазкур лойиҳа эндиликда NÜKDEN (Nükleer Denizaltı – "Ядровий Сувости") деб номланади.
Бу лойиҳа Туркиянинг ҳарбий саноат соҳасидаги муҳим босқичларидан бири ҳисобланиб, мамлакатнинг стратегик ҳимоя салоҳиятини мустаҳкамлаш, узоқ масофали денгиз миссияларини мустақил бажариш имкониятини оширади. Ядровий сув ости кемаси лойиҳаси, шунингдек, Туркиянинг ўз технологияларига таяниб глобал кучлар қаторидан жой олиш йўлидаги қадамидир.
Расмий манбаларга кўра, лойиҳа доирасида миллий ядровий двигатель, замонавий навигация тизимлари, узоқ муддатли сузиш имкониятига эга платформалар ишлаб чиқилади. Дастур устида Туркия Мудофаа саноати бошқармаси, ҳарбий-денгиз кучлари ва йирик илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорликда ишламоқда.







