Европа қайта қуролланмоқда
Евроиттифоқ 150 миллиард евролик ҳарбий фондни маъқуллади.

Европа Иттифоқи Кенгаши Европани қайта қуроллантириш учун 150 миллиард евро миқдоридаги фондни яратиш бўйича қарорни якуний тарзда маъқуллади.
“Европа хавфсизлиги учун ҳаракатлар” деб номланган дастур, асосан, Иттифоқнинг АҚШ каби ташқи давлатларга ҳарбий техника борасидаги қарамлигини камайтиришга қаратилган. У Европа ҳарбий саноатини мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ишлаб чиқаришни ички бозорда фаоллаштиришни назарда тутади.
Янги механизм Евроиттифоқнинг барча 27 давлати билан бир қаторда Украина ва Норвегияга ҳам тегишли бўлади. Дастур доирасида ҳарбий маҳсулотлар хариди учун махсус кредит тизими йўлга қўйилади. Бу ташаббус хавфсизлик муаммолари кучайган бир даврда Европа мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.







