АҚШ суди Трамп божларини бекор қилди
Суд бу божларнинг қонуний асослари йўқлигини таъкидлаган.

АҚШ Федерал халқаро савдо суди Доналд Трамп маъмурияти даврида Хитой, Мексика ва Канададан олиб кириладиган маҳсулотларга қўйилган айрим божларни ҳуқуқий асосга эга эмас деб топди.
Бекор қилинган божлар қаторига Хитой маҳсулотларига 30%, Мексика ва Канада маҳсулотларига 25%, шунингдек, умумий 10% лик тарифлар киради. Суд бу божларнинг қонуний асослари йўқлигини таъкидлаган.
Шунга қарамай, автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, пўлат ва алюминий импортига нисбатан жорий этилган божлар ўз кучида қолади. Суд қарори АҚШнинг савдо сиёсатида муҳим бурилиш бўлиши мумкин.







