Жаҳон

АҚШ хитойлик талабалар визаларини бекор қилмоқда

АҚШ хитойлик талабалар ва дастурий таъминотга қарши чоралар кўрмоқда.

АҚШ хитойлик талабалар визаларини бекор қилмоқда

АҚШ ҳукумати Хитой фуқароси бўлган баъзи талабалар учун визани бериш тартибини қатъийлаштирмоқда ва айрим ҳолларда визани бутунлай бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

 

Рубионинг сўзларига кўра, янги чекловлар асосан Хитой Коммунистик партияси билан алоқадор ёки стратегик соҳаларда таҳсил олаётган талабаларни қамраб олади.

 

Шунингдек, у АҚШ Гонконгдан келаётган аризачилар учун ҳам виза сиёсатини қайта кўриб чиқаётганини таъкидлади. Янги қоидалар асосида виза расмийлаштириш жараёнида янада чуқурроқ хавфсизлик текширувлари ўтказилади.

 

Бундан ташқари, АҚШ маъмурияти Хитойнинг яримўтказгичлар ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган дастурий таъминотга киришини чеклаш бўйича ҳам чоралар кўришни режалаштирмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу қарор АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик ва таълим соҳаларидаги кескин рақобатнинг яна бир кўриниши сифатида баҳоланиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.