Жаҳон

Энди Нью-Йорк–Париж парвози 1 соатга ҳам бормайди

Stargazer самолёти авиацияга янги давр олиб келади.

Энди Нью-Йорк–Париж парвози 1 соатга ҳам бормайди

Техас штатида жойлашган Венус Аэроспасе компанияси жаҳон авиациясида туб бурилиш ясаши мумкин бўлган лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Компания тақдим этган маълумотларга кўра, улар Stargazer номли гипертовушли самолётни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу самолёт Нью-Йоркдан Парижга ёки Лондонга бор-йўғи 55 дақиқада етиб боради.

 

Эътиборга молик жиҳат шундаки, Нью-Йорк ва Париж орасидаги масофа 5833 км, Нью-Йорк ва Лондон орасидаги масофа эса 5567 км ни ташкил этади. Мазкур масофани бир соатдан камроқ вақт ичида босиб ўтиш — авиация соҳасида инқилобий ёндашувдир.

 

Венус Аэроспасе аввалроқ айланувчи портловчи ракета двигатели бўйича атмосфера синовларини муваффақиятли ўтказган эди. Ушбу двигатель анъанавий ёнишдан фарқли равишда, кетма-кет портлашлар орқали зарба кучи ҳосил қилади. Синовлар Ню-Мексикодаги космодромда амалга оширилган.

 

Компаниянинг режасига кўра, айнан шу инновацион двигатель Stargazer самолётига ўрнатилади. Муҳандислар ҳисоб-китобига кўра, у Мач 4 гача — яъни соатига 4,939 км тезликка эриша олади. Бу товуш тезлигидан тўрт баравар юқори кўрсаткичдир.

 

Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, халқаро авиақатновлар соҳаси тубдан ўзгариши, узоқ масофалар эндиликда қисқа вақт ичида босиб ўтилиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Энди Нью-Йорк–Париж парвози 1 соатга ҳам бормайди | Zamon.uz