Эрон жанубида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди
Жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Эроннинг жанубий ҳудудида 5,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати (USGS) хабар берди.
Ер силкиниши Сафедкуҳ шаҳридан 124 км жануби-шарқда, 10 км чуқурликда қайд этилган. Ҳодиса вақтида атрофдаги ҳудудларда ер қимирлагани сезилган.
Айни пайтда зилзила оқибатида жабрланганлар ёки жиддий вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Мутасадди идоралар вазиятни кузатмоқда.







