Францияда юзлаб болаларга жинсий тажовуз қилган жарроҳ 20 йилга қамалди
Жабрланувчиларнинг ёши ўртача 11 да бўлган.

Францияда собиқ жарроҳ Жоэл Ле Скуарнек 299 нафар болага жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. У 1989 йилдан 2014 йилгача давомида 158 ўғил ва 141 қизга тажовуз қилган, жабрланувчиларнинг ёши ўртача 11 да бўлган. Айрим ҳолатларда болалар ҳушсиз бўлган ва содир бўлган воқеани эслай олмаган.
Суд жараёни 2025 йил бошида бошланган ва 74 ёшли Ле Скуарнек айбловларнинг барчасини тан олган. У илгари, 2020 йилда, тўрт болага, жумладан, икки жиянига нисбатан тажовуз қилгани учун 15 йилга қамалган эди. Янги ҳукм билан унга қўшимча 20 йил жазо тайинланди.
Бу иш Франция тарихидаги энг йирик болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати сифатида қайд этилди. Жабрланувчилардан бири бу жиноятлар жамиятни қонунларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши кераклигини айтган. Францияда 15 ёшгача бўлган болага жинсий тажовуз қилиш автоматик равишда зўрлаш деб ҳисобланади ва максимал жазо 20 йил қамоқ билан чекланади.







