Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушди
Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Кёнсангбукдо вилоятидаги Похан шаҳрида ҳарбий-денгиз кучларига тегишли P-3C кузатув самолёти тоғга қулаб тушди. Самолёт 29 май куни тушдан кейин машғулот учун учган, бортида тўрт экипаж аъзоси бўлган.
Ёнғин ўчириш хизмати ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни ўчирган. Самолёт бортидан уч кишининг жасади олиб чиқилган. Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг шахси номаълум.
Расмийлар воқеа бўйича қўшимча маълумот беришни давом эттирмоқда.







