Жаҳон

Канадада кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

Ўрмон ёнғинлари оммавий эвакуацияга сабаб бўлди.

Канадада кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

Канаданинг Манитоба штатида авж олган ўрмон ёнғинлари сабабли минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда. Штат бош вазири Ваб Кинюнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар камида 17 минг киши эвакуация қилинган.

 

Эвакуация чоралари 5,000 нафар аҳолига эга Флин Флон шаҳри, шунингдек Пимичамак ва Пукатавага каби Биринчи Натион (абориген) жамоаларини ҳам ўз ичига олган. Айрим изоляцияланган ҳудудлардан кўчириш ишлари махсус транспорт воситалари ва вертолётлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

 

Пойтахт Виннипегда вақтинчалик турар жой марказлари ташкил этилган бўлиб, эвакуация қилинган аҳолига озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва зарурий инфратузилма билан таъминот ишлари олиб борилмоқда.

 

"Бу – Манитобада одамлар ёдида қолган энг кенг кўламли эвакуациялардан биридир. Вазият жиддий бўлгани сабабли, биз бутун штат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилдик", — деди бош вазир Киню.

 

Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ортидан Канада қуролли кучлари ёнғинларни ўчириш ва одамларни хавфсиз жойга кўчиришда маҳаллий қутқарув хизматларига ёрдам бераётгани билдирилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Канадада кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда | Zamon.uz