Ерда кучли магнит бўрони бошланди
Бўрон энергия тизимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ерда G3 даражасидаги магнит бўрони бошланди. Бу даража беш баллик шкала бўйича кучли бўлиши билан ажралиб туради (G1 — заиф, G5 — ўта кучли). Мутахассислар бу ҳодиса энергия тизимларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Бўрон вақтида хавфсизлик тизимларида нотўғри сигнализация, ёғ трансформаторларининг ҳаддан ташқари қизиши, сунъий йўлдошлар ва радиоалоқа воситаларининг узилиши эҳтимоли юқори. Ҳатто ўрта кенгликларда қутб ёғдулари ҳам кузатилиши мумкин.
Олимлар 27 май куни бу борада огоҳлантириш берган эди. Уларнинг прогнозига кўра, қуёш шамолининг тезлиги 600 км/соатга етиши кутилмоқда. Аввалги шунга ўхшаш ҳолатларда эса бу тезлик 700–800 км/соатни ташкил этган.







