Жаҳон

Покистонда ҳарорат рекорд даражага чиқди

Болалар оммавий равишда касалхонага ётқизилмоқда.

Покистонда ҳарорат рекорд даражага чиқди

Покистонда ёзги жазирама ҳаёт учун хавфли даражага чиқди. Хабарларга кўра, Ҳайдаробод шаҳрида кундузги ҳарорат Цельсий бўйича 52 даражага етган— бу эса мамлакатда қайд этилган энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

 

Жазирма иссиқлик аввало кичик ёшдаги болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кўплаб чақалоқлар қуёш уриши, сувсизланиш ва бошқа асоратлар билан шифохоналарга ётқизилган. Шифокорларнинг айтишича, иссиқ ҳаво ва етарли совутиш тизимларининг йўқлиги болалар саломатлигини хавф остида қолдирмоқда.

 

Вазиятни янада оғирлаштираётган ҳолатлардан бири — электр энергиясининг кенг кўламда узилиши. Аҳоли яшайдиган ҳудудларда вентилятор ва совуткичлар ишламаяпти, одамлар ўзларини сув ҳавзаларида сузиш орқали совитишга ҳаракат қилмоқда.

 

Покистон ҳукумати аҳолига заруратсиз кўчага чиқмаслик, айниқса кундузи қуёш остида юрмасликни қатъиян тавсия қилмоқда. Фавқулодда хизматлар эса ёнғин, иссиқ уриши ва бошқа фавқулодда ҳолатларда зудлик билан жавоб беришга сафарбар қилинган.

 

Иқлим ўзгаришлари туфайли бундай экстремал ҳароратлар тобора кўпроқ кузатилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.