Жаҳон

Сурия 20 миллион доллар жаримага тортилди

Бунга АҚШ фуқаросини қийноққа солгани сабаб бўлган.

Сурия 20 миллион доллар жаримага тортилди

Сурия ҳукумати АҚШ фуқароси Сам Гудвинни қийноққа солгани ва ноқонуний ушлаб тургани учун 20 миллион доллардан ортиқ товон пули тўлашга мажбур бўлди.

 

Вашингтондаги Округ суди судьяси Коллегин Коллар-Котелли жабрланувчига 20,201,620 доллар миқдорида компенсация тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Сумманинг ярми зарарларни қоплашга, қолган қисми эса товон сифатида ажратилади. Маблағнинг бир қисми АҚШнинг “Давлат ҳомийлигидаги терроризм қурбонлари жамғармаси” орқали тўланади.

 

Гудвин 63 кун давомида Суриядаги Бранч 215 деб аталадиган махсус қамоқда ушлаб турилган ва аёвсиз қийноқларга дучор бўлган. Уни озод қилишда АҚШ ҳукумат органлари, Ливан расмийси генерал Аббос Иброҳим ҳамда халқаро ташкилотлар иштирок этган. Гудвин бу суд қарорини инсон ҳуқуқлари учун кураш деб атади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Сурия 20 миллион доллар жаримага тортилди | Zamon.uz