Хитойда парапланчи 8000 метр баландликдан сакради
Бундай парвоз одам саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади.

Хитойда 55 ёшли парапланчи денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда парвоз қилаётган вақтида кучли булутлар оқимига тушиб қолди. Натижада у яна 5000 метрга кўтарилиб, умумий баландлиги 8000 метргача етди. Бу парвоз одам саломатлиги учун жуда хавфли бўлиб, кислород етишмаслиги ва паст ҳароратлар туфайли жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳозирда Хитой ҳукумати ушбу ҳодиса бўйича тергов ишларини бошлаган. Расмийларга кўра, спортчининг парвози вақтида хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилингани аниқланмоқда. Мутасаддилар, шунингдек, бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида параплан спортига қўшимча назорат чоралари жорий этилиши мумкинлигини маълум қилишди.







