Жаҳон

АҚШда 250 миллион асалари учиб кетди

Мутахассислар вазиятни назоратга олишга уринмоқда.

АҚШда 250 миллион асалари учиб кетди

АҚШнинг Вашингтон штатида асалари тўла юк машинаси ағдарилиб кетиши натижасида 250 миллионга яқин асалари атрофга тарқалган. Бу ҳақда Вҳатсом округи шериф департаменти ижтимоий тармоқларда хабар берди.

 

Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари ва асаларичилик бўйича мутахассислар жалб қилинган. Ҳодиса юз берган йўл қисми хавфсизлик чоралари кўрилгунига қадар вақтинча ёпилган.

 

Ҳашаротларни йиғиш ва назоратга олиш жараёни қутқарувчилар учун ҳам осон кечмади — айрим шериф ўринбосарлари ва тажрибали асаларичилар асалари чақишидан азият чеккан. Шунга қарамай, мутахассислар 24–48 соат ичида асаларилар уяларига қайтишига умид билдиришмоқда.

 

Юк машинасининг қандай сабаб билан ағдарилгани ҳозирча аниқланмаган, воқеа бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда 250 миллион асалари учиб кетди | Zamon.uz