Ҳиндистон Афғонистонга 11 минг доза вакцина юборди
Вакцинация юкининг умумий оғирлиги 442 килограмм.

Ҳиндистон "Толибон" бошқарувидаги Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига 11 000 доза вакцина ҳадя қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий баёнот берди.
Ёрдам сифатида юборилган вакциналар орасида 5500 доза гриппга ва 5500 доза менингитга қарши эмлаш воситалари мавжуд. Вакциналар соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида юборилган.
Расмийларга кўра, вакцинация юкининг умумий оғирлиги 442 килограммни, соф оғирлиги эса 291 килограммни ташкил этади. Афғонистон бу ёрдами учун Ҳиндистонга миннатдорчилик билдирди.







