Россияда шифокорлар чақалоқлар савдоси билан шуғулланган
Шифокорлар икки йил давомида болаларни чет элга сотган.

Россиянинг Владивосток шаҳрида жойлашган тиббий муассасада фаолият юритган саккиз нафар шифокор икки йил давомида янги туғилган чақалоқларнинг савдоси шуғулланганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Приморск ўлкаси прокуратураси матбуот хизмати маълумот берган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар бепуштликни даволаш ниқоби остида репродуктив технологиялардан фойдаланган ва янги туғилган чақалоқларни чет элга ноқонуний тарзда юборишган.
Жиноятчилар гуруҳи 13 нафар янги туғилган чақалоқни жами 53 миллион рублга (бу тахминан 1 миллион манатдан ортиқ) сотгани аниқланган. Мазкур жиноят иши бўйича шифокорларни 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кутмоқда.
Прокуратура томонидан ушбу иш бўйича айблов тасдиқланган, ҳозирда суд жараёни ўтказилмоқда.







