АҚШда эркак яҳудийларга ҳужум қилди
Ҳодиса оқибатида бир нечта киши тан жароҳати олган.

АҚШнинг Колорадо штатидаги Боулдер шаҳрида жойлашган савдо марказида номаълум шахс яҳудийларга ҳужум уюштирди. Ҳодиса яҳудий жамоаси томонидан Ғазо секторида асирга олинган ватандошларини хотирлаш маросими вақтида содир бўлган.
Расмийларга кўра, воқеа оқибатида бир нечта киши тан жароҳати олган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳужум сабаблари ва жиноятчининг шахси юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса юзасидан расмий баёнот беришга ҳозирлик кўрмоқда.







