Жаҳон

Ҳиндистоннинг Туркияга бойкоти давом этмоқда

Авиакомпаниялар ҳамкорликни бекор қилишни бошлади.

Ҳиндистоннинг Туркияга бойкоти давом этмоқда

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятлар яна кучаяётган бир пайтда, Туркиянинг Покистонга очиқ-ойдин ёндошгани Ҳиндистон жамоатчилигида кескин реакцияга сабаб бўлди. Бу орада ижтимоий тармоқларда Туркия маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқлар аввалгиданда кучлироқ тус олди.

 

Кўплаб ҳинд фойдаланувчилари "Туркияни қўллаб бўлмайди" деган ҳаштаг остида постлар қолдириб, туристик сафарлар, савдо алоқалари ва ҳатто турк сериалларини ҳам рад этишга чақирмоқда. Туркиянинг Покистонга бўлган дўстона муносабати эса бу кескин норозиликнинг марказида турибди.

 

Бу ҳолат икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Туркия эса ўз позициясида собит қолмоқда — Анқара Покистон билан дўстлик ва ҳамкорликни давом эттиришга қатъий бел боғлаган.

 

IndiGo авиакомпанияси Ҳиндистон ҳукуматининг босими остида Туркиш Аирлинес билан самолёт лизингига оид шартномани бекор қилди. Ҳиндистон компанияси турк томонидан ижарага олинган икки дона Боэинг-777 самолётидан фойдаланаётган эди. Шартнома яна 6 ойга узайтирилиши режалаштирилган бўлсада, расмий қарор билан бекор қилинди.

 

Аввалроқ Ҳиндистондаги сайёҳлик агентликлари Туркияга тур пакетларини сотишни тўхтатгани, турк маҳсулотлари дўконлардан олиб ташланаётгани ва айрим олий ўқув юртлари Туркия билан ҳамкорликни узгани хабар қилинганди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ҳиндистоннинг Туркияга бойкоти давом этмоқда | Zamon.uz