Исроил Ғазодаги ҲАМАС қўмондонини йўқ қилди
Ғазо секторидаги вазият тобора кескинлашмоқда.

Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти саналган "Ал-Маваси" батальони қўмондони Халил Абд ан-Носир Муҳаммад Хатибни йўқ қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати баёнот берди.
Расмий маълумотларга кўра, Хатиб 2024 йил 22 январь куни Исроил қўшинлари жойлашган биноларга ва Ал-Маваси ҳудудида хавфсизликни таъминлаётган танк бўлинмасига қарши ракета ҳужумини уюштирган. Ушбу ҳужум натижасида 21 нафар Исроил аскари ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Исроил армияси Хатибни “бир нечта террорчилик ҳужумларида фаол иштирок этган шахс” деб атаб, унинг ўлдирилишини ҳарбий операциялардаги муҳим натижа сифатида баҳолади. Ғазо секторидаги вазият эса тобора кескинлашмоқда.







