Жаҳон

“Каламар ўйини” 3-мавсум трейлери тақдим этилди

3-мавсумда 456-ўйинчининг қисмати ҳал бўлади.

“Каламар ўйини” 3-мавсум трейлери тақдим этилди

Netflix стриминг платформаси Жанубий Кореянинг дунё бўйлаб машҳурликка эришган “Каламар ўйини” сериалининг учинчи мавсуми учун расмий трейлерни эълон қилди.

 

Трейлерга кўра, янги мавсум 2025 йил 27 июнь куни намойиш этилиши режалаштирилган. Мазкур мавсум сериалнинг якуний қисми сифатида эътироф этилмоқда.

 

Аввалги мавсумлар глобал муваффақиятга эришиб, 93 мамлакатда рейтингларнинг 1-ўрнига чиқишга муваффақ бўлган эди. Сериал ижодкорлари учинчи мавсумда ҳам шиддатли сюжет, психологик драма ва ҳайратланарли бурилишлар давом этишини ваъда қилмоқда.

 

Учинчи мавсумда асосий қаҳрамон – 456-ўйинчи (Сеонг Ги-ҳун)нинг шахсий ҳикояси якунига етади. Томошабинлар уни ҳалокатли ўйин ортидаги кучларга қарши қандай курашаётгани ва бу сафар ғалаба қозона оладими, йўқми, билиб олишади. Сериал охир-оқибат ким ғолиб, ким қурбон бўлишини очиб беради.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Каламар ўйини” 3-мавсум трейлери тақдим этилди | Zamon.uz