Франция қамоқхоналарида бўш жой қолмади
Бу ҳақда Франция Адлия вазирли маълумот берган.

Францияда май ойининг бошига келиб, қамоқхоналар бандлиги бўйича янги рекорд қайд этилди — маҳбуслар сони ажратилган ўринлар сонидан анча ошиб кетган. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.
Франция Адлия вазирлигининг маълумот беришича, 1 май ҳолатига кўра мамлакатдаги қамоқхоналарда 83,700 нафар маҳбус сақланмоқда. Бироқ, мавжуд ўринлар сони атиги 62,570 нафарга тенг.
Бир йил олдин қамоқхоналар бандлиги 125,3 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 133,7 фоизга етган. Бу ортиқча юклама қамоқхоналардаги шароит ва хавфсизлик муаммоларини янада кескинлаштирмоқда.







