TikTok АҚШда вақтинча ишламай қолди
Бу масаладаги мурожаатлар сони 48 мингдан ошган.

АҚШдаги TikTok фойдаланувчилари машҳур ижтимоий тармоқда узилишлар кузатилаётганини билдирган. Downdetector маълумотларига кўра, минглаб фойдаланувчилар сервис ишламаётгани ҳақида шикоят қилган.
Тошкент вақти билан 8:26 да мурожаатлар сони 48 мингдан ошган бўлса, ярим соат ўтиб бу кўрсаткич 2 минг атрофида қолган. Узилишлар асосан дастур ишлаши, серверга уланиш ва хабар юбориш билан боғлиқ бўлган.
Ҳозирча TikTok компанияси ушбу узилишлар юзасидан расмий изоҳ бергани йўқ.







