Жаҳон

Хитой халқаро саҳнада АҚШни ортда қолдирмоқда

Трампнинг бож сиёсати Вашингтон обрўсига зарба берди.

Хитой халқаро саҳнада АҚШни ортда қолдирмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сиёсий қайтиши ва импорт божларини жорий қилиши оқибатида дунё етакчи давлатларида Қўшма Штатларга нисбатан муносабат салбий тус олди. Айниқса, Хитойга бўлган ижобий қарашлар сони сўнгги беш йилликда энг юқори даражага кўтарилган. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.

 

Сўнгги бир ярим йиллик кузатувларга кўра, Трамп сайловда ғалаба қозонганидан сўнг Қўшма Штатларга бўлган ишонч бир муддат ортган бўлсада, унинг расмий инаугурациясидан кейин бу рейтинг тез суръатда пасайишни бошлаган.

 

Май ойига келиб АҚШ рейтинги салбий даражага етди. Бу ҳолат Вашингтон ва Пекин ўртасида божхона тарифларини вақтинча бекор қилиш ҳамда музокаралар ўтказиш бўйича эришилган келишув туфайли бир муддат барқарорлашди. Бироқ Трампнинг Хитойни келишув шартларини бузганликда айблаши яна обрўга салбий таъсир кўрсатди.

 

Айни вақтда Хитойга нисбатан халқаро муносабат изчил яхшиланмоқда. 2024 йил июль ойидан бери бу тенденция давом этмоқда: 30 май ҳолатига кўра, Хитой рейтинги 8,8 баллга етган бўлса, АҚШ рейтинги 1,5 балл билан анча орқада қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой халқаро саҳнада АҚШни ортда қолдирмоқда | Zamon.uz