Буюк Британия ядровий сиёсатини мустаҳкамлашни мақсад қилмоқда
Британия ядровий қурол ташувчи самолётлар устида ишламоқда.

Буюк Британия НАТО доирасида ядровий мувозанатни сақлаш сиёсатида янада фаолроқ роль ўйнаш ниятида. Бу ҳақда Блоомберг ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Лондон АҚШга бўлган ишонч тобора сусайиб бораётган бир пайтда, Европадаги ядровий мувозанатни сақлашда ўз ролини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Bloomberg'нинг исмини ошкор қилмаган манбаси таъкидлашича, Британия ҳукумати ядровий қурол ташишга қодир жанговар самолётларни ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Экспертлар бу ҳаракатларни АҚШнинг ядровий ҳимоя бўйича иттифоқчиларга берган кафолатлари заифлашаётганидан хавотир сифатида баҳоламоқда. Лондоннинг ушбу соҳадаги сармоялари Европанинг ядровий хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида қаралмоқда.








