0

Буюк Британияда маҳаллий аҳоли сони кескин камаймоқда

Британияда маҳаллий оқ танли аҳолининг улуши илк бор 50 фоиздан пастга тушиши кутилмоқда.

Буюк Британияда маҳаллий аҳоли сони кескин камаймоқда

 

Буюк Британияда оқ танли британияликларнинг (ота-онаси ҳам ушбу мамлакатда туғилган маҳаллий аҳоли) улуши тарихда илк бор озчиликка айланиши мумкин. Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри хабар бермоқда.

 

Букингем университети олимлари, сиёсатшунос ва иммиграция бўйича мутахассис профессор Метт Гудвин бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи, Британия аҳолисининг демографик таркиби юзасидан Миллий статистика хизмати (ОНС) расмий маълумотларига асосланган кенг кўламли таҳлил ўтказди. Унда туғилиш, ўлим ва миграция кўрсаткичлари асосида 21-аср охиригача демографик ўзгаришлар прогноз қилинган.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, 2050 йилга бориб оқ британияликларнинг улуши 73 фоиздан 57 фоизгача камаяди. 2063 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич 50 фоиздан пастга тушади, бу эса уларни мамлакатдаги озчилик гуруҳига айлантиради. Аср охирига бориб, оқ британияликлар улуши 33.7 фоизгача тушиши мумкин.

 

Тадқиқот шунингдек, иммиграция ва муҳожирлар авлодлари сонининг жадал ўсишини ҳам қайд этмоқда. 2049 йилга бориб Буюк Британияда чет элда туғилган ёки камида битта ота-онаси муҳожир бўлган аҳоли улуши 33.5 фоизга етиши, 2100 йилга келиб эса бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, мусулмон аҳолининг ўсиш тенденцияси ҳам ажратиб кўрсатилган. 2024 йилдаги 7 фоизлик кўрсаткич 2049 йилга келиб 11.2 фоизга, аср охирига бориб эса 19.2 фоизгача кўтарилиши мумкин.

 

Профессор Гудвин бундай демографик ўзгаришлар Буюк Британия учун муҳим синов бўлишини таъкидлади: “Тадқиқотимиз мамлакатимизнинг бу миқёсдаги ўзгаришларга мослаша олиши ва уларни самарали бошқариш салоҳияти борасида жиддий саволларни юзага чиқаради”.

 

2023 йилда Буюк Британияга соф миграция оқими 860 минг кишига етган, 2024 йилда бу кўрсаткич 431 мингтага тушган бўлсада, ҳали ҳам 2010 йиллар ўртасидаги йиллик ўртача кўрсаткич (244 минг) дан анча юқорилигича қолмоқда.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Буюк Британияда маҳаллий аҳоли сони кескин камаймоқда