Жаҳон

Германияда иккинчи жаҳон урушига оид бомбалар топилди

Кўлн шаҳрида портламаган бомбалар сабабли йирик эвакуация ишлари бошланди.

Германияда иккинчи жаҳон урушига оид бомбалар топилди

 

Кўлн шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган учта портламаган ҳаво бомбасининг топилиши ортидан урушдан кейинги даврдаги энг йирик эвакуация тадбири бошланди. Хабарларга кўра, эвакуация чоралари 20,500 га яқин фуқарога таъсир кўрсатмоқда.

 

Ушбу бомбалар шаҳар марказидаги Деутз туманида, душанба куни аниқланган. АҚШда ишлаб чиқарилган бомбаларнинг оғирлиги 2 тоннагача бўлиб, улар топилган ҳудуддан 1 километр радиусда эвакуация амалга оширилмоқда.

 

Мазкур зона ичида RTL телерадиокомпанияси, касалхона, иккита қариялар уйи, темирйўл вокзали, кўргазма маркази, Ланхесс Арена, мусиқа маркази, филармония, бир нечта музейлар, 58 та меҳмонхона, 9 та мактаб, болалар боғчалари ва бир нечта муҳим маъмурий бинолар жойлашган.

 

Расмийлар бу ҳолатни “Иккинчи жаҳон урушидан бери энг катта эвакуация ҳаракати” деб атамоқда.

 

Маълумотларга кўра, уруш йиллари Германия ҳудудига 2 миллиондан ортиқ бомба ташланган бўлиб, уларнинг 10–20 фоизи портламай қолган. Бу каби снарядлар ҳозиргача ҳар бир неча ойда қурилиш ишлари ёки йўл ётқизиш вақтида топилади. Одатда улар тез ва хавфсиз тарзда сапёрлар томонидан зарарсизлантирилади.

custom img

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"