Жаҳон

Японияда барчага мос келувчи сунъий қон яратилди

Қон хона ҳароратида икки йилгача сақланиши мумкин.

Японияда барчага мос келувчи сунъий қон яратилди

Японияда олимлар инсон ҳаётини сақлаб қолишда инқилобий ёндашув намоён этиб, ҳар қандай қон гуруҳи учун мос келувчи сунъий қон ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.

 

Сунъий қон муддати ўтган донор қонидан олинган гемоглобин асосида тайёрланган. У вируслардан холи, чунки гемоглобин махсус ҳимоя қобиғи билан ўралган ва антигенлардан холи, бу эса уни исталган беморга қуйиш имконини беради.

 

Клиник синовлар 2022 йилда бошланган бўлиб, ҳозиргача ҳеч қандай ножўя таъсир қайд этилмаган.

 

Сунъий қоннинг яна бир устунлиги – хона ҳароратида икки йилгача сақланиши мумкин, бу эса уни фавқулодда ҳолатларда қўллаш учун айни муддао қилади.

 

2030 йилга келиб, ушбу сунъий қоннинг оммавий ишлаб чиқарилиши ва тиббиёт амалиётида қўлланилиши кутилмоқда.

 

Бу кашфиёт – шошилинч операциялар, фалокатлар давридаги қон танқислиги ва ноёб қон гуруҳлари муаммосини ҳал этишда катта имкониятлар очади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.