Жаҳон

Болгария еврога ўтишга тайёрланмоқда

Евроҳудуд кенгаймоқда: Болгария 21-аъзо давлатга айланади.

Болгария еврога ўтишга тайёрланмоқда

 

Болгария 2026 йил 1 январдан бошлаб расмий равишда евро валютасига ўтади. Европа Комиссияси ва Европа Марказий банки (ЭСБ) мамлакатнинг барча зарурий иқтисодий мезонларга жавоб беришини тасдиқлади. Шу тариқа Болгария Евроҳудудга қўшилаётган Европа Иттифоқининг 21-аъзо давлати бўлади.

 

Маълумотларга кўра, Болгария евро зонасига кириш учун инфляция, давлат қарзи, бюджет тақчиллиги ва узоқ муддатли фоиз ставкалари бўйича белгиланган мезонларни муваффақиятли бажарган.

 

Хусусан, 2024 йил апрель ойидаги маълумотларга кўра, Болгарияда инфляция даражаси 2,8 фоизни ташкил этган бўлиб, бу Франция (0,9 фоиз), Кипр (1,4 фоиз) ва Дания (1,5 фоиз) каби энг паст инфляцияга эга давлатлар кўрсаткичларидан 1,5 фоиз пунктдан ортиқ бўлмаган чегарага тўғри келади.

 

Молия соҳасида ҳам ижобий ҳолат кузатилмоқда. Болгариянинг бюджет тақчиллиги 2024 йилда 3,0 фоиз, 2025 йилда эса 2,8 фоиз бўлиши кутилмоқда. Бу Европа Иттифоқи талаб қилган максимал 3 фоизлик даражага мос келади. Мамлакатнинг давлат қарзи эса ЯИМга нисбатан 2024 йилда 24,1 фоиз, 2025 йилда эса 25,1 фоиз бўлиши кутилмоқда — бу эса максимал 60 фоиз чегарадан анча паст.

 

Болгария 2007 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлганидан буён еврога ўтишга интилиб келмоқда. Бироқ, Эуробарометр томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, болгарларнинг 50 фоизи бу жараёнга нархлар ошишидан хавотирланиб, эҳтиёткорлик билан қарамоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Болгария еврога ўтишга тайёрланмоқда | Zamon.uz