Жаҳон

Эминем Meta компанияси устидан даъво қўзғатди

У муаллифлик ҳуқуқлари учун 109 миллион доллар талаб қилмоқда.

Эминем Meta компанияси устидан даъво қўзғатди

Машҳур америкалик репер Эминемнинг мусиқий нашриёти — Eight Mile Style технология гиганти Meta Платформс устидан судга даъво аризаси киритди. Компания Фасебоок, Инстаграм ва ВҳатсАпп платформаларида муаллифлик ҳуқуқи доимий равишда бузилаётганини даъво қилиб, 109 миллион доллардан ортиқ товон пули талаб қилмоқда.

 

Даъво аризасига кўра, Meta ўз платформаларида Эминемнинг 243 та трекини лицензиясиз сақлаган, нусхалаган ва тижорат мақсадларида фойдаланган. Айниқса, Original Audio ва Reels функциялари фойдаланувчиларга репернинг мусиқасидан ҳеч қандай рухсат ёки кредитларсиз фойдаланишга имкон бераётгани, ҳаттоки бундай амалиётларни рағбатлантираётгани таъкидланмоқда.

 

Эминем (ҳақиқий исми — Marshall Bryus Mathers III) мусиқий фаолияти давомида 220 миллиондан ортиқ альбом сотган, 15 маротаба Граммй совринини қўлга киритган ва The Marshall Mathers LP альбоми АҚШ тарихидаги энг тез сотилган рап альбомларидан биридир.

 

Eight Mile Style компанияси 243 трекнинг ҳар бири учун 150 000 АҚШ доллари, жами 109 350 000 доллар миқдорида максимал қонуний товон пули талаб қилмоқда. Уларнинг айтишича, бу миқдор ноқонуний фойдаланганлик, йўқотилган даромад ва ҳуқуқбузарликдан кўрилган зарар билан боғлиқ.

 

Бу Эминемнинг муаллифлик ҳуқуқлари учун курашдаги илк ҳолати эмас. 2019 йилда ҳам Eight Mile Style Spotify’ни судга берган ва компанияни Мусиқа лицензиясини модернизация қилиш тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эминем Meta компанияси устидан даъво қўзғатди | Zamon.uz