Жаҳон

Ҳиндистонда байрам фожиа билан якун топди

Бангалорда стадиондаги тиқилинчда 11 киши ҳалок бўлди.

Ҳиндистонда байрам фожиа билан якун топди

Ҳиндистоннинг жанубий қисмидаги Бангалор шаҳрида "Royal Challengers Bengaluru" крикет жамоасини қарши олиш маросими фожиа билан якунланди. Чиннасвами стадиони олдида юзага келган тиқилинч оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари олди.

 

Хабарларга кўра, минглаб крикет ишқибозлари Ҳиндистон Премер-лигасида 18 йиллик танаффусдан сўнг илк бор ғолибликни қўлга киритган севимли жамоаларини тантанали кутиб олиш учун стадион атрофига йиғилишган. Керала штати крикет ассоциацияси томонидан ташкил этилган байрам тадбири иштирокчилари сони кутилганидан анча ортиб кетган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда оломонда ваҳима бошланган лаҳзалар, ҳушини йўқотган кишиларни олиб кетаётган полиция ходимлари ва фавқулодда эвакуация жараёнлари акс этган.

 

Афсуски, қурбонлар орасида бир нафар бола ҳам бўлгани айтилмоқда. Айрим жароҳатланганларнинг аҳволи оғир экани маълум қилинган. Вазият устидан назорат ўрнатиш мақсадида полиция куч ишлатишга мажбур бўлди.

 

Ҳозирча маҳаллий ҳокимият томонидан ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар бўйича расмий баёнот берилгани йўқ.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.