Жаҳон

Трампнинг набирасига “куёв”келди

Куёв кечқурун девордан ошиб ўтган.

Трампнинг набирасига “куёв”келди

АҚШнинг Флорида штатида жойлашган президент Доналд Трампга тегишли Мар-а-Лаго мулкида ноодатий воқеа юз берди. 2025 йил 3 июнь куни кечаси Энтони Реес исмли эркак ушбу ҳашаматли қароргоҳ ҳудудига ноқонуний равишда кирган.

 

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Реес мулк атрофини ўраб турган хавфсизлик деворидан ошиб ўтган. Сўроқ пайтида у бу ишни онгли равишда бажарганини айтган ва Мар-а-Лаго қароргоҳига келишидан мақсади — Инжил таълимотини тарғиб қилиш ва Доналд Трампнинг 18 ёшли набираси Кай Трампга уйланиш бўлганини билдирган.

 

Воқеа жойида қўлга олинган эркак ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Ҳозирда у тергов остида бўлиб, қонуний жазо берилиши кутилмоқда. Мулк атрофидаги хавфсизлик чоралари эса кучайтирилган.

 

Маълумот учун, Кай Трамп — Доналд Трампнинг ўғли Доналд Трамп Jr.ning қизи ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трампнинг набирасига “куёв”келди | Zamon.uz