Жаҳон

Умрни узайтириш мумкинми?

Олимлар умрни 30 фоиз узайтирувчи дори ишлаб чиқди.

Умрни узайтириш мумкинми?

 

Мах Планк номидаги Қариш биологияси институти ва Лондон Университет коллежи олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот инсон умрини сезиларли даражада узайтиришга умид уйғотмоқда. Улар саратон касаллигини даволашда қўлланиладиган икки дори — рапамитсин ва траметинибни биргаликда қўллаш натижасида сичқонларнинг умрини 30 фоизга узайтиришга эришди.

 

Алоҳида қўлланганда, рапамитсин сичқонларда умрни 15–20 фоизга, траметиниб эса 5–10 фоизга узайтиради. Аммо биргаликдаги терапия оддий йиғиндидан юқори синергик таъсир кўрсатиб, умрни янада узайтирган.

 

Бундан ташқари, қариб бораётган сичқонларда яллиғланиш жараёнлари камайган, рак касалликлари кечроқ ривожланган ва қўшимча салбий таъсирлар кузатилмаган. Тадқиқотга кўра, бу икки дори қариш билан боғлиқ бўлган турли сигналлар тармоғига турли нуқталардан таъсир қилади. Ген ифодаланишини таҳлил қилиш натижасида маълум бўлдики, бу дорилар биргаликда қўлланганда генлар фаолиятини янги ва ўзига хос тарзда ўзгартиради.

 

Иккала препарат ҳам ҳозирда саратон касаллигини даволаш учун тасдиқланган. Айниқса, траметиниб алоҳида эътиборга лойиқ: аввал у умрни фақат мевалик пашшалар (дрозофилалар)да узайтириши билан танилган эди. Бу эса илк бор унинг сут эмизувчиларда ҳам самарали эканини кўрсатмоқда.

 

Тадқиқотчилар кейинги босқичда энг самарали дозани, дорини қабул қилиш усулини аниқлаш ва инсонлар иштирокида клиник синовлар ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Лойиҳа ҳаммуаллифи, профессор Линда Партридж шундай дейди: “Биз инсонларда сичқонлардагидек кучли натижа кутмаймиз. Аммо бизнинг мақсадимиз – одамлар кексайгач ҳам соғлом ва фаол бўлиб қолишлари. Келажакдаги тадқиқотлар бу дорилар кимларга ва қандай ҳолларда фойдали бўлишини аниқлайди.”

Лайло Ҳикматуллаева тайёрлади

 

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Умрни узайтириш мумкинми? | Zamon.uz