Жаҳон

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги ишга тушди

Унинг қурилиши 22 йил давомида амалга оширилган.

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги ишга тушди

Ҳиндистоннинг Кашмир водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги расмий равишда очилди. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 6 июнь куни ўзининг Х (Twitter) саҳифасида эълон қилди. Унга кўра, мазкур лойиҳа нафақат муҳандислик ютуғи, балки минтақавий алоқаларни кучайтирувчи муҳим инфратузилма ҳисобланади.

 

Ченоб дарёси устидан қурилган кўприк денгиз сатҳидан 359 метр баландликда жойлашган бўлиб, узунлиги 1,3 километрдан ортади. Қурилиш 2003 йилда бошланган ва унга 160 миллион доллар сарфланган. Кўприк -10 даражадан +40 даражагача бўлган ҳароратга чидамли махсус пўлат материаллар ёрдамида барпо этилган. 6 июнь куни кўприкдан илк бор иккита йўловчи поезди ўтди.

 

Мазкур иншоот 272 километрлик Удхампур—Сринагар—Барамулла (USBRL) темирйўл линиясининг бир қисми ҳисобланиб, Жамму ва Кашмирнинг чекка ҳудудларини Ҳиндистоннинг марказий қисми билан боғлайди. Кўприкнинг очилиши билан минтақада савдо, туризм ва иқтисодий фаолликни ошириш кутилмоқда.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"