Қозоғистонда қадимий шаҳар харобалари топилди
У Буюк Ипак йўли бўйидаги йирик аҳоли пункти бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистоннинг Жетису вилоятида археологлар XIII асрда мўғуллар томонидан вайрон қилинган қадимий шаҳар харобаларини аниқлашди. Бу ҳақда “Петроглиф овчилари” жамоат фонди ижрочи директори Олга Гумирова маълумот берди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, мазкур йирик аҳоли пункти қолдиқлари тасодифан топилган. Археологик кузатишларга асосланиб, харобалар мўғуллар истилоси даврида йўқ қилинган шаҳарга тегишли бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Шаҳар харобалари қадимда Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган бўлган. Мутахассислар топилмани минтақанинг тарихий ўтмишини ўрганишда муҳим манба сифатида баҳоламоқда.







