Германия мудофаа тизимини қайта қурмоқда
Россия таҳдиди фонида 2028 йилгача қуролланиш режалаштирилмоқда.

Германия Қуролли Кучлари (Бундесвер) 2028 йилгача тўлиқ мудофаа тайёргарлигини таъминлаши лозим. Бу ҳақда Бундесвернинг харидлар идораси раҳбари Аннет Лоник-Эмден Tagesspiegel газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Бундесвер 2028 йилгача зарурий қуроллар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланиши керак, чунки Россиянинг 2029 йилгача НАТО давлатларига қарши ҳарбий таҳдид юзага келтириши мумкинлиги инкор этилмаяпти.
Лоник-Эмден ушбу хавфга қарши мудофаа тизимини кучайтириш ва керакли ресурсларни тезкор харид қилиш муҳимлигини таъкидлади.







