Эркакларнинг аёлларга хос касбларда ишлаши тақиқланиши мумкин
Ушбу таклиф юзасидан расмийлар муносабат билдирмаган.

Россия Давлат Думаси депутати Ҳамзаев эркакларнинг анъанавий аёл касбларида, жумладан визажистлик ва стриптизерлик каби соҳаларда фаолият юритиши кўпаяётганини танқид қилди. У бундай ҳолатларни олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳамзаевнинг фикрича, эркакларнинг аёлларга хос бўлган иш турларига “ҳужум қилиши” жамиятда нотўғри қабул қилинмоқда ва бу ҳолат тўхтатилиши лозим. У бу борада қонуний чораларнинг кўрилишини таклиф қилмоқда.
Ҳозирча ушбу таклиф юзасидан Давлат Дума ва ҳукумат томонидан расмий муносабат билдирилгани йўқ. Мавзу ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда.







