НАСАнинг собиқ муҳандиси ноодатий лойиҳа яратди
Марк Робер космосдан селфи олиш хизматини ишга туширди

НАСАнинг собиқ муҳандиси Марк Робер ҳамма учун бепул ишлайдиган ноёб хизмат — космосдан селфи олиш платформасини ишга туширди. Бу ҳақда лойиҳа сайтида маълумот берилган.
Космик суратлар Sat Gus номли сунъий йўлдош ёрдамида олинади. Мазкур сунъий йўлдош 2025 йил 14 январда Калифорниядаги Ванденберг космодромидан SpaceX’нинг Фалсон 9 ракетаси ёрдамида Ернинг паст орбитасига чиқарилган. У тахминан 600 км баландликда ҳаракат қилади.
Sat Gus номи икки сўздан ташкил топган: Sat — “сунъий йўлдош” (сателлите) қисқартмаси, Gus эса Робер асос солган CrunchLabs лабораторияси маскоти бўлган синсап номидир.
Қандай ишлайди?
Фойдаланувчи ўз суратини юклайди — бу расм йўлдошга ўрнатилган экранда пайдо бўлади. Сўнг камера ушбу экран билан бирга Ерни фон сифатида тасвирга олади. Шу тариқа “ҳақиқий космик селфи” яратилади. Робернинг таъкидлашича, бу усул суратнинг реал эканлигини исботловчи энг ҳалол йўлдир — фон сифатида нафақат экран, балки Ер ҳам аниқ кўринади.
Суратлар Redwire Space компанияси ишлаб чиққан Аргус камераси орқали олинади. У 4000×3000 пиксел ўлчамда суратга олувчи, радиацияга чидамли, 3 мм фиксацияланган объектив билан жиҳозланган. HDR сифати учун икки кадр алоҳида олиниб, кейинчалик бирлаштирилади.
Лойиҳа мутлақо бепул ва 13 ёшдан катта ҳар бир инсон ўз суратини юклаши мумкин. Модерация қатъий: танишларнинг ёки машҳурлар суратлари, сиёсий, ҳақоратли, яланғоч, сунъий интеллект яратувчилари чизган расмлар тақиқланган. Бироқ шахсий селфилар, гуруҳ суратлари ва ҳатто уй ҳайвонлари тасвирлари қабул қилинади.
Космосдан олинган суратларнинг илк тўплами 2025 йил ёзида тайёр бўлади. Ҳар бир расм ёпиқ ноёб ҳавола орқали тақдим этилади ва излаш тизимларида чиқмайди. Sat Gus ҳолатини эса Satellite Tracker 3D каби платформаларда кузатиш мумкин.







