Шветсария 26 минг доллар эвазига кўчиб келувчиларни жалб қилмоқда
Бунга сабаб аҳолининг камайиб бораётгани.

Алп тоғлари этагидаги Албинен қишлоғи аҳолиси камайиб бораётгани боис, маҳаллий ҳокимият янги кўчиб келувчиларга 20 минг франк (тахминан 26 минг доллар) мукофот таклиф қилмоқда. Оилаларга эса ҳар бир бола учун яна 13 минг доллар тўланади.
Аммо бу имтиёзлар қатъий шартлар билан боғланган:
– Номзодлар 45 ёшдан кичик бўлиши керак
– Албинен қишлоғидан камида 200 минг франклик уй харид қилиниши лозим
– Энг муҳими — қишлоқда камида 10 йил доимий яшаш ва келажакда Швейцария фуқаролигини олиш талаб этилади
Мазкур ташаббус ҳудуддаги аҳолининг камайишига барҳам беришга қаратилган.







