Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда
Касаллик эмланмаган болалар орасида кўп учрамоқда.

2024 йилда Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш ҳолати 127 350 тага етиб, 1997 йилдан бери энг юқори кўрсаткични қайд этганди.
Соғлиқни сақлаш идоралари яқин ойларда касалланиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази маълумотларига кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқи бўйлаб қизамиқ билан касалланишнинг 5,5 мингга яқин ҳолати қайд этилган. Сўнгги бир йил ичида эмланмаган 5 ёшгача бўлган болалар орасида кўплаб ҳолатлар учраган, дейилади агентлик хабарида.
Қизамиқ одатда енгил ёки ўртача оғирликдаги касаллик ҳисобланади. Аммо баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Эмлаш орқали касалликдан фориғ бўлиш мумкин.







