Жаҳон

АҚШда чақалоқлар номига сармоя ҳисоблари очилади

2025 йилда туғилган ҳар бир америкалик чақалоққа 1000 доллар берилади.

АҚШда чақалоқлар номига сармоя ҳисоблари очилади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп янги федерал дастурни эълон қилди. Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб туғиладиган ҳар бир америкалик чақалоқ номига ҳукумат томонидан молиялаштириладиган бошланғич капитали 1000 АҚШ доллари бўлган инвестиция ҳисобварағи очилади. Ушбу таклиф етакчи бизнес вакиллари томонидан кенг қўллаб-қувватланди.

 

Маълумотларга кўра, Трамп Оқ уйда Uber, Goldman Sachs ва Dell Technologies каби йирик компаниялар раҳбарлари иштирокидаги давра суҳбатида “Трамп ҳисоблари” деб номланган янги ташаббусни тақдим этган. Ушбу ҳисобварақлар қимматли қоғозлар бозори билан боғлиқ бўлиб, солиқ тўловлари кечиктирилган инвестицияларни ўз ичига олади.

 

Дастур 2024 йил 31 декабрдан кейин ва 2029 йил 1 январгача туғилган чақалоқларни қамраб олади. Ҳар бир бола номига очиладиган ҳисобварақ федерал ҳукумат томонидан бир марталик 1000 долларлик бадал билан тўлдирилади. Бундан ташқари, бу ҳисобга йилига 5000 долларгача шахсий маблағ киритиш имконияти ҳам яратилади. Ҳисоблар васийлар назорати остида бўлади.

 

Доналд Трамп бу ташаббусни “оилаларни қўллаб-қувватлаш ва келажак авлод иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” деб баҳолади.

 

Бундай дастурлар бошқа мамлакатларда ҳам учраган. Масалан, Буюк Британияда 2002–2011 йилларда давлат томонидан молиялаштирилган болалар ишонч фонди фаолият юритган. Шунингдек, Цингапурда болалар учун махсус жамғарма ҳисобварақлари билан боғлиқ давлат дастури мавжуд.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда чақалоқлар номига сармоя ҳисоблари очилади | Zamon.uz