Жаҳон

Ҳиндистонда интернет ўчирилди

Давлатда этник можаролар кучаймоқда.

Ҳиндистонда интернет ўчирилди

Ҳиндистоннинг Манипур штатида этник норози намойишлар ортидан ҳукумат айрим ҳудудларда комендантлик соати жорий этиб, интернет алоқасини беш кунга тўхтатди.

 

Намойишлар 8 июнь куни полиция радикал Меитеи гуруҳи “Арамбаи Тенггол”нинг беш етакчисини, жумладан раҳбари Асем Канан Сингҳни ҳибсга олганидан сўнг бошланган. Улар 2023 йилда содир бўлган зўравонликларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

 

Манипурда 2023 йилдан бери Меитеи ва Куки этник гуруҳлари ўртасида ер ва ҳокимият учун тўқнашувлар давом этмоқда. Можаролар оқибатида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, ўн минглаб киши уйини тарк этган.

 

Намойишчилар ҳибсдагиларни озод қилишни талаб қилиб, полиция постларига ҳужум қилган. Ҳукумат 5 туманда интернетни ўчирганган, 1 штатда эса номаълум муддатга комендантлик соати эълон қилинган. Тўрт кишидан ортиқ йиғилишлар ҳам тақиқланган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ҳиндистонда интернет ўчирилди | Zamon.uz