Жаҳон

Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги 10 йилда 40 фоизга ўсди

Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири баёнот берди.

Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги 10 йилда 40 фоизга ўсди

Ҳиндистон сўнгги 10 йил ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 40 фоизга оширишга эришди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Шивраж Сингҳ Чоуҳан оммавий ахборот воситаларига баёнот берди.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон бугунги кунда ўзининг дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплабгина қолмай, уларни бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилмоқда. “Омборларимиз дон билан тўла, ҳатто Покистон билан можаролар келиб чиқса ҳам, бизда хавотирга ўрин йўқ,” — деди у.

 

Шивраж Сингҳ Чоуҳан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжини қондириш ва экспорт салоҳиятини ошириш устида ишлаётганини таъкидлади. У бу борадаги натижаларни ҳукуматнинг самарали сиёсати билан боғлади.

 

Вазир, шунингдек, фермерларнинг даромадини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологияларни татбиқ этиш орқали Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги янада юксалишига ишонч билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги 10 йилда 40 фоизга ўсди | Zamon.uz