Россияда аэропортларда парвозлар чеклаб қўйилди
Бешта аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Россиянинг бир нечта аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга вақтинча чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда Росавиация агентлиги маълум қилди.
Хабарларга кўра, хавфсизлик нуқтайи назаридан Ижевск ва Киров (Победилово) аэропортларида барча рейсларга хизмат кўрсатиш тўхтатилган.
Бундан ташқари, Санкт-Петербургдаги Пулково, Нижнекамск ва Қозон аэропортларида ҳам айрим чекловлар амал қилмоқда.
Шунингдек, агентлик аввалроқ чеклов жорий этилган Саратов аэропортида парвозлар тикланганини маълум қилган.







