Жаҳон

Россиянинг ҳарбий қудрати НАТОни хавотирга солмоқда

Россия 5 йил ичида ҳужумга тайёр бўлиши мумкин.

Россиянинг ҳарбий қудрати НАТОни хавотирга солмоқда

 

Россия ҳарбий салоҳиятини кескин оширмоқда ва беш йил ичида НАТО давлатларига қарши куч ишлатиш даражасига етиши мумкин. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рутте 9 июнь куни Лондондаги Chatham House институтида қилган нутқида маълум қилди.

 

Руттенинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий саноатини фаоллаштирган, ва айни дамда Хитой, Шимолий Корея ҳамда Эрон билан стратегик ҳамкорликни кучайтирган. Унга кўра, “Путиннинг уруш машинаси” тўхтамаяпти, балки тобора кучаймоқда.

 

“Россия Хитой технологиялари орқали қудратини тикламоқда. У биз ўйлаганимиздан тезроқ ва кўпроқ қурол ишлаб чиқармоқда. Масалан, фақат ўқ-дорилар ишлаб чиқаришда Россия уч ойда НАТО давлатлари бир йилда ишлаб чиқарган ҳажмни қоплайди”, – деди Рутте.

 

НАТО бош котиби шунингдек, Россиянинг 2024 йил давомида 1500 та танк, 3000 та зирҳли техника ва 200 та “Искандар” ракетасини ишлаб чиқариши кутилаётганини қайд этди. У, Россиянинг янги авлод ракеталари товуш тезлигидан бир неча баробар юқори ҳаракатланаётганини, бу эса Европа пойтахтларини бир неча дақиқада нишонга олиш имконини беришини таъкидлади.

 

“Энди Шарқ ҳам, Ғарб ҳам йўқ – фақат НАТО бор. Биз алданмаслигимиз керак: хавф яқин”, – деди Марк Рутте.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россиянинг ҳарбий қудрати НАТОни хавотирга солмоқда | Zamon.uz