Жаҳон

Хитой қариялар парваришида роботлардан фойдаланмоқчи

Хитойда технологик парвариш бўйича пилот дастури синовдан ўтказилмоқда.

Хитой қариялар парваришида роботлардан фойдаланмоқчи

 

Хитой ҳукумати қарияларни парвариш қилиш тизимини замонавий технологиялар билан такомиллаштириш мақсадида роботлардан фойдаланишни назарда тутувчи пилот дастурини бошлади. Бу ҳақда South China Morning Post нашри саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги ҳамда фуқаролик маъмурияти вазирлигининг қўшма баёнотига таяниб хабар берди.

 

Дастур технологиялар ёрдамида қарияларга ғамхўрликни қандай енгиллаштириш, оилаларнинг вазифаларини камайтириш, парвариш ходимлари танқислигини қоплаш ва инфратузилмани ривожлантириш имкониятларини синовдан ўтказишни мақсад қилган. У уч йўналишни қамраб олади: уй шароитида, жамиятларда ва ихтисослашган муассасаларда технологик ёрдамни ташкил қилиш.

 

Роботлар соғлигида чекловлари бўлган одамларга кундалик ҳаётда кўмаклашиш, эмоционал қўллаб-қувватлаш, “ақлли” уй тизимларини жорий этиш ва когнитив муаммоларга эга шахслар билан ишлашда фойдали бўлиши кутилмоқда.

 

Дастурга қизиқиш билдирган компаниялар аллақачон робот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Иштирокчилар камида 200 та роботни уй шароитида ёки 20 та муассаса ва жамоада ечимлар билан синовдан ўтказиши шарт. Шунингдек, улар ушбу йўналишда миллий стандартлар ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этади.

 

Мазкур ташаббус Хитойда кучайиб бораётган демографик босим фонида бошланмоқда. 2024 йил охирига келиб мамлакатда 60 ёшдан ошганлар сони 300 миллиондан ошган, 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 400 миллиондан ортиши мумкин. Ушбу ҳолатга узоқ йиллар амал қилинган “бир оила — бир бола” сиёсати ва умр кўриш давомийлигининг ортиши сабаб бўлмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитой қариялар парваришида роботлардан фойдаланмоқчи | Zamon.uz