Британия янги атом станциясига 14 млрд фунт сармоя киритади
Лойиҳа тахминан 10 мингта янги иш ўрнини яратади.

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер мамлакатдаги янги Sizewell C атом электр станциясига 14 миллиард фунт стерлинг (тахминан 17,9 миллиард АҚШ доллари) сармоя ажратилишини эълон қилди.
Мазкур лойиҳа Британиянинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва углерод чиқиндиларини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, станция қурилиши доирасида тахминан 10 мингта янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг тўлиқ фойдаланишга топширилиши эса келгуси йилларда кутилмоқда.







